Thread Reader
BookClubUz

BookClubUz
@bookclubuz

Nov 25, 2022
4 tweets
Twitter

Биз шундай даврда яшаймиз-ки, ҳар бир қилган харимидиз, фойдаланган хизматимиз бизга ҳам куч, ҳам қандайдир маънода ижтимоий мажбурият беради. Қайси бизнесга пул беришимиз – бу ўзимиз қайғурган ишни қўллаб-қувватлаш учун имконият. Ёки аксинча. Онгли истеъмолчи бўлинг

Ҳеч қачон истеъмолчи ва фуқаро сифатида овозингиз борлигини унутманг. Бугунги кунда энг етакчи бизнесдан кичик бизнесгача ижтимоий-корпоратив жавобгарлик (Corporate Social Responsibility) нималигини билади, чунки позициясининг узоқ вақтлик таъсири ва истеъмолчи кучини ҳис этади
Дейлик, қайсидир хизматдан фойдаланасиз. Бизнес эгаси эса булли, систематик равишда аёллар ҳуқуқлари ҳақида қайғурганлар устидан кулади, қадрсизлантиради. Бунда шахсий фикр ва бизнес ўзаро боғлиқми? Албатта боғлиқ. Ҳар бир тийинингиз у одамнинг гуллаб-яшнашига хизмат қилади
Қайсидир маънода, пулингизни радикал, зиёнли ғояларни молиялаштиришга сарфлаяпсиз. СИЗ қураётган жамиятда фарзандларингиз яшайди. СИЗ бугун аёлларга қарши зўравонликни қоралаб, эртага қизларингиз учун хавфсиз муҳит яратяпсиз. ОНГЛИ истеъмолчи бўлинг. Кичик амаллардан бошланг.
BookClubUz

BookClubUz

@bookclubuz
Китоблар, адабиёт, санъат, сиёсат ва бошқа ижтимоий мавзуларда суҳбатлар, таржималар ☕ Волонтёр админлар олиб боради 🤓 P.S. Йўқ, биз китоб дўкони эмасмиз 😁
Follow on Twitter
Missing some tweets in this thread? Or failed to load images or videos? You can try to .